Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 04/02/2019 Ўзбекистон ва Саудия Арабистони балиқчилик соҳасида ҳамкорлик ўрнатмоқда
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони балиқчилик соҳасида ҳамкорлик ўрнатмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Риёз шаҳрида мамлакатимизнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси Улуғбек Мақсудов ҳамда ушбу давлат Атроф-муҳит, сув ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги Балиқчиликни ривожлантириш департаменти директори доктор Али ал-шайх билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир чоғида икки давлат ўртасида мазкур йўналишдаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, мавжуд имкониятлар ҳамда келгуси режалар муҳокама этилди. Хусусан, учрашув давомида Хоразм, Фарғона, Сурхондарё, Наманган, Навоий, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида балиқчилик соҳасида мавжуд инвестицион лойиҳаларнинг тақдимоти ўтказилди.

Учрашув чоғида доктор ал-шайх Ўзбекистон Саудия Арабистони балиқчилик саноати тажрибасига қизиқиш билдирганидан беҳад мамнунлигини изҳор этар экан, сўнгги йилларда мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан маълум даражада хабардор эканлигини алоҳида таъкидлади. Шу ўринда, у юртимиз билан бу йўналишда кенг ҳамкорликни йўлга қўйиш тарафдори эканлигини ҳамда республикамизнинг инвестициявий лойиҳаларини муҳокама қилишга тайёрлигини қайд этди.

Ўз навбатида, мутахассис балиқчилик саноати Саудия Арабистонининг “Нигоҳ-2030” давлат дастуридан алоҳида ўрин олгани ва уни ривожлантиришга ҳукумат томонидан катта эътибор қаратилаётгани, хусусан, ушбу йўналишда махсус режалар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилаётганини таъкидлади.

“Ўзаро ҳамкорлигимизнинг келажагини кафолатлайдиган омиллардан бири сифатида шуни айтиб ўтишим мумкинки, миллий одатларимизнинг ўхшашлиги ёки диний-маданий анъаналаримизнинг бирлиги бу борада муҳим рол ўйнайди. Айниқса, ҳозирги кунда саудиялик инвесторлар мусулмон давлатларига сармоя киритишга катта қизиқиш билдиришмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳасида улкан салоҳиятга эга давлатлар.

Манбаа: “Дунё” АА

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг