Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
2020 йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Томонлар Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги ва Россиянинг ШҲТдаги раислиги доирасида ўтказилиши кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.
Турли даражаларда бўлиб ўтадиган икки томонлама тадбирлар, жумладан ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон-Россия қўшма комиссияси ва Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишлари жадвали ва бошқа ташкилий масалалари кўриб чиқилди.