Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 29/11/2023 Ўзбекистон ва Россия Президентлари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ва Россия Президентлари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар, шу жумладан жорий йил 5-7 октябрь кунларидаги Россия Федерациясига олий даражали ташриф чоғида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди.

Етакчилар Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб, кўп қиррали ҳамкорлик кенгайиб бораётганини қайд этдилар.

Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръати сақланмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда, ҳудудлараро алоқалар ривожланмоқда. Куни кеча Жиззах вилоятида биргаликда ташкил этилган йирик агрологистика мажмуаси ишга туширилди.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари маданий-гуманитар алмашинув фаол кечаётгани ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида дастурлар амалга оширилаётганини ҳам олқишладилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг