Бу ҳақида Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва Санкт-Петербургдаги «Лендок» ҳужжатли фильмлар студияси ўртасида Тошкент кинофестивалининг бизнес-форуми доирасида меморандум имзоланди. Фильм Россиянинг шимолий пойтахти ва Бухорони боғлаган Бухоро амирлари ҳақида ҳикоя қилади.
«Янги лойиҳамизга келсак, «Масжид» ҳужжатли филми шарафига меморандум имзолаяпмиз. У Санкт-Петербургда масжид қурилиши ҳақида ҳикоя қилади. Шаҳримизда бўлганлар билади, масжид шаҳарнинг ҳар тарафидан кўриниб туради. Унинг қурилиш тарихи ҳайратланарли. У барча мамлакатлар мусулмонлари кучлари томонидан қурилган. Бизнинг вазифамиз улкан картина яратиш ва у орқали Санкт-Петербург шунчаки масжид бор жой эмас, балки у биз билан дўст бўлган ва биз ташриф буюрадиган барча мамлакатлар мусулмонлари учун уй эканлигини кўрсатишдир». - деди Лендок директори Алексей Тельнов.
«Йирик ҳужжатли киностудиялардан бири «Лендок» билан ҳамкорлик Янги Ўзбекистонда кинематография соҳасида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни яна бир бор намоён этмоқда. Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, жаҳон киноижодкорлари ва ҳужжатли филмлар учун энг қулай шарт-шароит яратилаётгани бу борадаги ишлар юксак самаралар бермоқда. Бу соҳага Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва республикамиз ҳукумати томонидан кўрсатилаётган эътибор ва қўллаб-қувватлов самарасидир»,– деди XIV Тошкент кинофестивали бош директори Фирдавс Абдухолиқов.
Эслатиб ўтамиз, 15-сентябрь куни Ўзбекистон куни доирасида дунёнинг бир қатор давлатлари билан 30 га яқин ҳамкорлик шартномалари имзоланади.
Эслатиб ўтамиз, «Ипак йўли гавҳари» XIV Тошкент халқаро кинофестивали жорий йилнинг 13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 40 та давлатидан, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистондан 500 дан ортиқ кинематографлар иштирок этмоқда. Кинофестивал доирасида 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли филмлар намойиш этилади.