Учрашув доирасида томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги тан жароҳати, профессионал касаллик ёки бошқа соғлиққа зарар етказилганлиги оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотган ишчиларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича меҳнат мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги 1994 йил 9 сентябрда қабул қилинган ўзаро Келишувнинг амалга оширилиши мониторинги тартиб-қоидаларини тасдиқлашди.
Мазкур мониторинг суғурта таъминотини олаётган ҳамда доимий тарзда Ўзбекистон ва Россияда яшаётган шахсларга нисбатан олиб борилади.
Максим Топилиннинг айтишича, мониторинг жабр кўрганларга ўз вақтида тўловларни ошириш имкониятини яратади.
Икки мамлакат вазирлари Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жалб қилиниши тўғрисидаги Ҳукуматлараро келишув лойиҳасини муҳокама қилишди.
Ҳужжат ижтимоий суғурта ва меҳнат муносабатларини мувофиқлаштиради. Томонлар ижтимоий-меҳнат муносабатлари соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди.