Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон делегациясига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Шавкат Хамраев ҳамда Қозоғистон делегациясига Қишлоқ хўжалиги вазир ўринбосари Ерлан Нисанбаев бошчилик қилди.
Музокаралар чоғида яқинда бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Қозоғистон мулоқотлари давомида эришилган келишувлар нуқтаи назаридан сув масалалари бўйича икки мамлакат ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари дўстона ва конструктив руҳда муҳокама қилинди.
Учрашув якунларига кўра тегишли Баённома имзоланди. Ишчи гуруҳларнинг навбатдаги учрашуви Қозоғистон ҳудудида бўлиб ўтади.