Валюта курслари 07/02/2025
$1 – 12969.84
UZS – -0.12%
€1 – 13436.75
UZS – -0.55%
₽1 – 133.97
UZS – 1.32%
Қидириш
Ўзбекистон 07/02/2025 Ўзбекистон ва Қатар стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Қатар стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Қатар давлатининг мамлакатимиздаги элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон-Қатар стратегик шериклигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниб, олий даражадаги музокаралар чоғида эришилган келишувларнинг тўлиқ амалга оширилишини таъминлашга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.

Томонлар, шунингдек, турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг