Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 29/06/2023 Ўзбекистон ва Қатар етакчилари амалий ҳамкорлик лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидладилар
Ўзбекистон ва Қатар етакчилари амалий ҳамкорлик лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон ва Қатар етакчилари амалий ҳамкорлик лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимлар ижросини жадаллаштиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Телефон мулоқоти аввалида давлат раҳбарлари бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлмиш Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо билан бир-бирини дилдан қутлаб, икки мамлакат халқларига тинчлик-осойишталик, равнақ ва барқарор тараққиёт тиладилар.

Самарқандда ўтган олий даражадаги учрашув икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиққани ва аниқ мазмун билан бойитгани ҳақида якдил фикр билдирилди.

Етакчилар савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар соҳаларда қабул қилинган қўшма қарорлар ижросининг боришини кўриб чиқдилар. “Яшил” энергетика, молия, инфратузилма, транспорт ва логистика, қурилиш ва бошқа тармоқлардаги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Халқаро ва минтақавий кун тартибининг энг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг