Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Озарбайжон Солиқ хизмати делегацияси Ўзбекистон Солиқ қўмитасига ташриф буюрди.
Ўзбекистон томони солиқ соҳасидаги ютуқларини, хусусан, “маҳаллабай” ва “корхонабай” институтлари каби инновацион ёндашувларни тақдим этди. Ушбу ёндашувлар 2024 йилнинг 11 ойи якунлари бўйича ҳудудларда солиқ тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,5 фоизга, бевосита туман (шаҳар)ларда 28,5 фоиздан ортиққа ўсди.
Томонлар келгусида ҳамкорликни давом эттириш ва тажриба алмашиш бўйича келишиб олдилар.