Валюта курслари 05/12/2024
$1 – 12813.04
UZS – -0.1%
€1 – 13457.54
UZS – -0.27%
₽1 – 122.60
UZS – 1.34%
Қидириш
Ўзбекистон 03/12/2024 Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида жиноят ишлари бўйича ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланди

Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида жиноят ишлари бўйича ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Малайзия ҳукумати ўртасида жиноят ишлари бўйича ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида маъқулланди.

Мазкур битим 2023 йил 8 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган бўлиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва қонун устуворлигини таъминлашда ҳамкорликни яхшилашга қаратилган.

Шартномада жиной таъқиб этиш, жиноят ишини тергов қилиш, ишни судда кўриш, шахсни жавобгарликка тортиш, шунингдек, жиноий даромадлар ва жиноят қуролларини аниқлаш, олиб қўйиш, мусодара қилиш, жиноий қилмиш оқибатида етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш каби процессуал ҳаракатлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланмоқда.

Шунингдек, ушбу Шартнома экстрадиция қилиш мақсадида шахсни ушлаб туриш ёки қамоққа олиш, озодликдан маҳрум қилинган шахсни жазони ўташ учун ўтказиш, жиноят иши юритувини ўтказиш, бир тараф чиқарган суд ҳукмини бошқа тараф томонидан ижро қилиш масалаларига татбиқ этилмайди.

Мазкур Шартноманинг имзоланиши икки давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари томонидан жиноят ишларини тергов қилиш ва судда кўриш давомида ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилашга, жиноятчиликка қарши курашишда бирдамлик ва ҳамкорликни оширишга, бу орқали ҳар икки давлатда одил судловни таъминлашга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг