Валюта курслари 21/02/2025
$1 – 12929.92
UZS – -0.16%
€1 – 13496.25
UZS – -0.07%
₽1 – 146.25
UZS – 2.61%
Қидириш
Иқтисод 21/02/2025 Ўзбекистон ва Канада кончилик соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Канада кончилик соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 20 февраль куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида Канаданинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Кристофер Дагган бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Кон-геология вазири Б.Исламов, вазирнинг биринчи ўринбосари О.Насритдинходжаев, департамент бошлиқлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

Вазир ҳамда элчи Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ва геология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Кон-геология вазирлиги ва тизимости корхоналар вакилларининг Халқаро тоғ-кон саноати конференцияси (PDAC) тадбирларидаги иштироки, икки томонлама ҳамкорлик алоқалари, Ўзбекистон – Канада дўстлик жамияти фаолияти ҳақида суҳбатлашдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг