Ўзбекистон ва JETRO меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 6 февраль куни Япония ҳукуматининг «JETRO» (Japan External Trade Organization) ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси директори Ичиносе Сан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Умид Абидхаджаев бошчилигидаги вазирлик вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
«JETRO» ҳукуматга қарашли савдо ва инвестицияларни ривожлантириш агентлиги ҳисобланиб, Япония ва дунё мамлакатлари ўртасидаги савдо ва инвестиция алоқаларини ривожлантиришга қаратилган фаолият билан шуғулланади. У япон компанияларининг халқаро бозорларга чиқишини қўллаб-қувватлаш билан бирга, хорижий компанияларни Японияга инвестиция киритишга жалб қилади.
«JETRO» ташкилоти хорижий инвестицияларни жалб қилиш, япон компанияларининг экспортини ривожлантириш, инновацион технологияларни илгари суриш, тадқиқот ва аналитик хизматлар ҳамда бошқа йўналишларда фаолият юритади.
Учрашув давомида томонлар мамлакатимиз иқтисодиётида меҳнат унумдорлигини ошириш, бу йўналишда илғор халқаро тажрибага асосланган самарали ва барқарор институционал ечимни шакллантириш юзасидан муҳокамалар олиб борди. Хусусан:
Шунингдек, муҳокамаларда яшил иқтисодиётни ривожлантириш устувор йўналишлардан бири сифатида яшил ўсишни қўллаб-қувватлар йўналишида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикрлар алмашинуви жараёнларини кўпайтириш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олди.