Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 29/08/2018 Ўзбекистон ва Жаҳон банки 1 млрд. долларлик лойиҳаларни тайёрлашмоқда
Ўзбекистон ва Жаҳон банки 1 млрд. долларлик лойиҳаларни тайёрлашмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жаҳон банки президенти давлатимиз раҳбарига миннатдорлик мактубини йўллади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Сизга Жаҳон банки ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ўзаро ишончга асосланган мулоқот ва конструктив шериклик йўлга қўйилгани учун самимий миннатдорлик билдиришга ижозат бергайсиз.

Сизнинг шу йил май ойида Вашингтонга қилган ташрифингиз давомида бўлиб ўтган самарали учрашувдан буён ўтган даврда биз ўзаро ҳамкорликнинг кўплаб йўналишлари бўйича сезиларли муваффақиятларга эришдик.

Жаҳон банки гуруҳи экспертлари Ўзбекистон ҳукуматига энг муҳим масалалар, жумладан энергетика тармоғини ислоҳ қилиш, солиқ ва савдо сиёсатини такомиллаштириш, давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш, мактабгача таълимни ривожлантириш, Иқтисодий кенгашни ташкил этиш ва бошқа соҳалар бўйича кўмаклашиш мақсадида мамлакатингизга мунтазам равишда ташриф буюрмоқда.

Яқин ҳамкорлик амалга оширилмоқда ва умумий қиймати қарийб 1 миллиард долларлик 8 та қўшимча лойиҳа тайёрланмоқда. Бу лойиҳалар иқтисодиётни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни ҳамда қишлоқ жойларда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган «Обод қишлоқ» дастурини қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олади.

Мен Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришларнинг суръати, миқёси ва кўламидан ҳануз чуқур ҳайратдаман. Сизга Ўзбекистон инсон капиталини ривожлантириш бўйича лойиҳамизнинг дастлабки босқичларида иштирок этаётгани учун ҳам самимий миннатдорлик билдираман. Сиз ҳам мазкур йўналишдаги етакчи давлат раҳбари сифатида бизнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларимизга шахсан қўшиласиз, деб умид қиламан.

Ўзбекистонга ташриф билан келиш ҳақидаги таклифингиз учун Сиздан миннатдорман ҳамда яқин фурсатда мамлакатингизда бўлишдан умидворман.

Ҳурмат билан, Жим Ёнг Ким, Жаҳон банки президенти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг