Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 28/11/2024 Ўзбекистон ва Италия: Хавфсизлик соҳасидаги янги ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Италия: Хавфсизлик соҳасидаги янги ҳамкорлик

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ҳамда Италия давлатларининг ички ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Италия Ички ишлар вазири Маттео Пьянтедози (Matteo Piantedosi) жаноблари билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг Италия Республикасига расмий ташрифи (2023 йил 8-9 июнь) якуни бўйича имзоланган “Йўл харитаси”нинг ижроси бўйича Италия томонининг таклифига биноан амалга оширилди.

Учрашувда томонлар 2023 йил июнь ойида Рим шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Италия ҳукуматлари ўртасида ички ишлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим ижросини, шунингдек терроризм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси ҳамда бошқа турдаги трансмиллий жиноятларга қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлиги бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, ҳуқуқ-тартибот ҳамда рақамли технологияларни соҳага татбиқ этишда идоралараро мувофиқлаштириш механизмини яратиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги масалаларни муҳокама қилдилар.

Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида истиқболли вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, Италия давлатига ташриф жараёнида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги делегацияси Италия Давлат полицияси ҳамда Миллий полиция Академияси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг