Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Грузиянинг муваққат ишлар вакили Давид Котария билан икки давлат ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.
Грузия томонига сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари, туристлар оқимини ошириш бўйича амалга оширилаётган ва келгусида режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот етказилди. Учрашув давомида мамлакатимизга Грузиядан сайёҳлар оқимини кўпайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Икки давлатда ўтказиладиган туризм тарғиботи тадбирларига ўзаро иштирокни кенгайтириш ҳамда соҳани такомиллаштириш, жумладан, туристлар, сармоядорлар ва ишбилармон доиралар учун жозибадор муҳит яратиш, бўйича давлатларда тўпланган тажрибани алмашиш масалаларида ҳамкорликни жадаллаштиришга келишиб олинди.