Валюта курслари 05/12/2024
$1 – 12813.04
UZS – -0.1%
€1 – 13457.54
UZS – -0.27%
₽1 – 122.60
UZS – 1.34%
Қидириш
Иқтисод 03/12/2024 Ўзбекистон ва Германия “UzContargo Andijon” қўшма корхонасини ташкил этади

Ўзбекистон ва Германия “UzContargo Andijon” қўшма корхонасини ташкил этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “O‘ztemiryo‘lkonteyner” АЖ ва Германиянинг Rhenus Group компанияси “UzContargo Andijon” қўшма корхонасини ташкил этмоқда.

2024 йил 29 ноябрь куни “O‘ztemiryo‘lkonteyner” АЖ ва Германиянинг Rhenus Group компанияси таъсисчиларининг қўшма корхона ташкил этишга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10-октабрдаги 329-сонли қарорига мувофиқ, Андижон вилоятида халқаро стандартларга мувофиқ замонавий логистика маркази ташкил этилиши белгиланган.

Логистика маркази контейнер блок-поездларини ташкил этиш, вагон ва контейнерларни ортиш-тушириш, сақлаш ишлари, мултимодал эшикдан-эшиккача хизматларини кўрсатиш билан шуғулланиши режалаштирилган.

“O‘ztemiryo‘lkonteyner” АЖ бошқарув раиси А.С. Камалов ҳамда “Rhenus Group” компаниясининг ваколатли вакили Г. Керстгенс томонидан “UzContargo Andijon” қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатлари ва тегишли баённома имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг