Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 12/12/2016 Ўзбeкистон ва Франция Ҳукуматлараро битим имзолашди
Ўзбeкистон ва Франция Ҳукуматлараро битим имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 8-декабрь куни ЙХҲТ ТИВКнинг навбатдаги мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Гамбург шаҳрида Франция Республикасининг Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Музокаралар чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасида Франция тараққиёт агентлиги ва ПРОПАРКОни таъсис этиш ва уларнинг фаолияти тўғрисида Битим имзоланди.

Битимда Франция тараққиёт агентлиги (ФАР) ва унинг шўба ташкилоти “Иқтисодий ҳамкорлик учун кўмаклашиш ва иштирок этиш жамияти” (ПРОПАРКО)нинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритиш тартиби ва шартлари белгиланган.

Ҳужжат икки давлатда ҳам белгиланган ички процедуралар якунланганидан сўнг кучга киради ва учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтиришга ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда самарадорликни оширишга имкон беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг