Ўзбекистон ва Фаластин икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 18-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Фаластин Давлати делегацияси раҳбари Ташқи ишлар вазири Рияд ал-Малки билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Фаластин муносабатларининг, жумладан ИҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Фаластин Элчиси Моҳаммад Таршаҳани иштирок этди.