Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 04/04/2019 Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳамкорлик ривожланмоқда
O'zbekiston va Yevropa Ittifoqi o'rtasida hamkorlik rivojlanmoqda

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Танзила Нарбаева бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг Брюсселга ташрифи давом этмоқда. Унинг доирасида вакилларимиз Европа Иттифоқи институтлари, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, шунингдек, Бельгия пойтахтида фаолият кўрсатаётан нодавлат ташкилотларининг мутасаддилари билан учрашувлар ўтказишди.

ЕИнинг халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича комиссари Невен Мимица билан учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида меҳнат шароитларини яхшилаш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш истиқоболлари муҳокама қилинди. Невен Мимицанинг таъкидлашича, бутун дунё Ўзбекистоннинг мамалкатда муносиб меҳнат шароитларини яратиш соҳасидаги ютуқларини тан олмоқда ва қўллаб-қувватлаяпти. Буни ЕИ, Жаҳон банки ва Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоботлари ва маълумотларида кўриш мумкин. Қолаверса, АҚШни яқинда қабул қилган Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари учун ўз бозорини очиш ва Европа парламентининг “тўқимачилик баённомаси”ни ратификация қилиш тўғрисидаги қарорларидан ҳам шуни кўриш мумкин.

ЕИ Кенгаши Президентининг ташқи сиёсат масалари бўйича бош маслаҳатчиси Риина Кионка билан учрашув давомида кутилаётган олий даражадаги ташрифлар, ЕИнниг Марказий Осиё бўйича ишлаб чиқилаётган стратегияси муҳокама қилинди. Шунингдек, ЎР ва ЕИ ўртасида кенгайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисилаги Битим, гендер тенглик, ижтимоий муҳофаза, аёллар тадбиркорлигин ривожлантириш ва ижтимоий муҳим лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Риина Кионканинг таъкидлашича, ЕИ Кенгаши Президенти Дональд Туск ўзининг Ўзбекистонга ташрифини ва рсепубикамиз раҳбарияти билан музокаларнинг ўтказилишини сабрсизлик билан кутмоқда. Хусусан, Тошкент билан сиёсий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, минтақавий ва халқаро кун тартиби доирасидаги ўзаро мҳамкорлик масалалри бўйича фикрлар алмашиш долзарб бўлиб қолмоқда.

КЕС вице-президентининг генер тенглик бўйича маслаҳатчиси Маринаки билан музокараларда Европа томони Ўзбекистоннинг гендер тенгликни таъминлаш бўйича эришган муайян натижалари юқори баҳоланиб, аёлларнинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида иштирок этиш имкониятларини оширишга ва барча даражаларга қарорларни қабул қилишга европа иттифоқи тайёрлигини билдирилди. Хусусан, ЕИнинг Ўзбекистон билан БМТнинг аёллар, тинчлик ва хавфсизлик тўғрисидаги резолюциясини бажариш бўйича Миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш масаласида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси бош котиби Ш.Барроунинг хабар беришича,  ташкилот Ўзбекистонга кенг кўламли ислоҳотлар дастурларини давом эттиришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр. Бунга асосий эътибор касаба уюшмалари салоҳиятини ривожлантиришга ҳамда аёллар ҳуқуқларини тарқиб қилишга қаратилади.  

Бундан ташқари, конфедерация ўзбекистонлик аёллардан бир гуруҳи учун уларнинг кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш бўйича амалий кўникмаларни оширишга ҳамда тегишли ўқув дастурини ишлаб чиқишга қаратилган тренингни ўтказишни молиялаштиришни таклиф этади. Ташриф доирасида, шунингдек, делегация раҳбари PAG-ASA одам савдоси қурбонлари  маркази раҳбари Де Ховр билан учрашди. Учрашув якунларига кўра, Марказнинг ЎРнинг шундай муассасалир билан тажриба алмашиш, ўзаров сафарларни ва тадбирларни ташкил этиш мақсадида ҳамкорликни ўрнатиш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг