Ўзбекистон ва Эстония транспорт соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Эстониянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Яап Ора билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида томонлар транспорт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
Хусусан, Эстония портлари ва омборхоналари инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда юк ташиш ҳажмини ошириш ҳамда рақамли транспорт хизматларини ривожлантириш борасида тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Илҳом Маҳкамов Эстонияда Road Show ташкил қилиш ва шунингдек, жорий йилда режалаштирилган халқаро тадбирлар доирасида Ўзбекистонда бизнес вакиллари иштирокида форум ўтказиш таклифини билдирди.