Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Аллан билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокаралар олиб борилди.
Учрашув давомида икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестицион ва молия-техник ҳамкорлик соҳасидаги долзарб масалалар, уларни амалга оширилишининг ҳолати муҳокама қилинди.