Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 13/09/2018 Ўзбекистон ва Беларусь олий таълим соҳасида ҳамкорлик қилишади
Ўзбекистон ва Беларусь олий таълим соҳасида ҳамкорлик қилишади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Беларусь Таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида 12 сентябрь куни Тошкентда олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Ҳужжат доирасида томонлар олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашадилар ҳамда шу мақсадда олий ўқув юртлари ўртасида алоқалар рағбатлантирилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Беларусь Республикасида ўқитишга жалб қилиш борасида ижобий динамика кузатилмоқда. 2017/2018 ўқув йилида Беларусда ўқиётган Ўзбекистон фуқароларининг сони 87 кишини ташкил этди.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Беларусь-Ўзбекистон Таълим ва маданият марказининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Беларусь ва Ўзбекистоннинг етакчи олий ўқув юртлари ўртасида битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг