Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 10/02/2019 Ўзбекистон ва Беларусь Адлия вазирликлари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
Ўзбекистон ва Беларусь Адлия вазирликлари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --Минск шаҳрига ташриф доирасида адлия вазирининг биринчи ўринбосари Маҳмуд Истамов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларусь Республикаси адлия вазири Олег Слижевский билан учрашди. Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига қараганда, учрашувда Ўзбекистон ва Беларусь Республикалари Адлия вазирликлари ўртасида узоқ истиқболга мўлжалланган дўстлик алоқалари ва ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилганлиги қайд этилди.

Беларусь Республикаси Президенти А.Лукашенконинг ўтган йили 12-14 сентябрь кунлари мамлакатимизга амалга оширган расмий ташрифи икки вазирлик ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришга туртки берди. Бир ҳафтадан сўнг адлия вазири ўринбосари И.Тушинский бошчилигидаги Беларусь делегацияси мамлакатимизга ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти билан учрашувлар ўтказган эди. Наманган шаҳридаги ва пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги давлат хизматлари марказлари фаолияти билан танишди. Беларусь томони Ўзбекистонда давлат хизматларини тақдим этиш соҳасида эришилган юксак натижаларни эътироф этди. Минскдаги учрашув чоғида томонлар кўплаб масалалар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, суд-ҳуқуқ соҳасида тажриба алмашишнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилди. Ўзбекистон ва Беларусь Республикалари Адлия вазирликлари томонидан 2001 йилнинг август ойида Минскда имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Беларусь Республикаси Адлия вазирлигининг 100 йиллиги муносабати билан ҳамкасбларига эсдалик совғалари тақдим этишди.

Манбаа: ЎзА

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг