Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 09/11/2024 Ўзбекистон ва Бангладешт Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Бангладешт Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Бангладеш Халқ Республикасининг мамлактимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Монирул Ислом билан учрашди.

Суҳбат чоғида Афғонистондаги Ўзбекистон-Бангладеш муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

М.Ислом Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича ягона минтақавий позициясини ривожлантириш, шунингдек, мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Афғон масаласи бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг