Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 25/09/2016 Ўзбекистон ва БАА ТИВ раҳбарлари музокара ўтказишди
Ўзбекистон ва БАА ТИВ раҳбарлари музокара ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 23-сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларининг Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Заид Ал Наҳаян билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида икки томонлама муносабатлар ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, шунингдек БМТ доирасидаги алоқалар ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган мажлиси нуқайи назаридан ИҲТ доирасидаги ҳамкорлик кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг