Валюта курслари 07/11/2024
$1 – 12786.98
UZS – 0.09%
€1 – 13753.68
UZS – -1.16%
₽1 – 130.27
UZS – 0.1%
Қидириш
Иқтисод 06/11/2024 Ўзбекистон ва АҚШ товар биржаларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва АҚШ товар биржаларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 5 ноябрь куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида АҚШнинг Товар фьючерслари савдо комиссияси (CФТC) ва Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CЛДП) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, товар биржалари, рақобат сиёсати ва рақамли платформаларни тартибга солиш борасида фикр алмашилди.

АҚШ делегациясидан Кевин Пикколи (CФТC Халқаро ишлар бошқармаси директори ўринбосари) ва Ненси Дойл (CФТCнинг Халқаро ишлар бўйича катта юрисконсульти) иштирок этдилар. Шунингдек, делегация таркибида АҚШнинг Тижорат вазирлиги ва CЛДПнинг халқаро дастурлар бўйича мутахассислари ҳам бўлди.

Қўмита раиси Ҳалилилло Турахужаев Ўзбекистонда товар биржаларини ривожлантириш ва фьючерс савдоларини жорий этиш ислоҳотлари аҳамиятини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, замонавий савдо механизмлари иқтисодиётни янада ривожлантиришга, шунингдек, мазкур соҳадаги ҳамкорлик мамлакатнинг тижорат ва рақобат имкониятларини оширишда муҳим ўрин эгаллаши ҳақида сўз юритилди.

Учрашувда товар биржалари ва рақобат сиёсати соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини қайд этилди:

  • Товар фьючерсларини тартибга солиш бўйича АҚШнинг тажрибасини ўрганиш
  • Фьючерс савдоларини жорий этиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда амалий ёрдам
  • Қўмита ходимларининг малакасини ошириш
  • Рақамли платформаларни тартибга солишда тажриба алмашиш
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг