Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 22/12/2024 Ўзбекистон ва Афғонистон божхона вакиллари учрашув ўтказишди

Ўзбекистон ва Афғонистон божхона вакиллари учрашув ўтказишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан чегарадош мамлакатлар билан яқин қўшничилик алоқалари янада мустаҳкамланмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти Термиз туманида Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида ташкил этилган “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси ҳам икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантирмоқда.

Ушбу савдо зонасида икки қардош давлат фуқаролари ва тадбиркорлари учун янада қулай муҳит жорий қилиш бўйича доимий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, Афғонистоннинг Балҳ вилояти божхона ташкилоти ташаббуси билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Иззатулла Ғуломов ва Афғонистоннинг Балҳ вилояти божхона ташкилотининг раҳбари Билал Мухаммад Абдуллаҳ бошчилигидаги делегациялар эркин савдо зонасида учрашув ўтказишди.

Унда, савдо марказида фаолият юритаётган Афғонистон тадбиркорлари фаолияти ва кириб келаётган фуқароларни чегара ҳамда божхона назоратидан ўтказиш масалалари, валюта айирбошлаш, рухсат этувчи сертификатлар ва савдо қилинаётган товарлар ҳажмини ошириш юзасидан фикрлар алмашиниб, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, меҳмонлар суҳбатлари давомида Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган илиқ муносабатлар ва яқин қўшничилик алоқалари учун миннатдорчилик изҳор этишди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда савдо зонаси ҳудудига ўртача 2 минг нафардан ортиқ Афғонистон фуқаролари келмоқда. Савдо маркази жорий йил август ойида фаолиятини бошлаган бўлсада, 15,5 млн. АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг