Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 01/05/2019 Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ўмон транспорт коридори бўйича шартнома муҳокама этилди
O'zbekiston – Turkmaniston – Eron – O'mon transport koridori bo'yicha shartnoma muhokama etildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 1-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси Олий диний раҳбарининг махсус вакили, ЭИР Ташқи алоқалар бўйича стратегик кенгаши раиси Камол Харрозий билан учрашди.

Суҳбатда Ўзбекистон – Эрон кун тартибидаги масалалар ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилишга ўзаро қизиқиш мавжудлиги тасдиқланди.

БМТ, ШҲТ, ИҲТ ва бошқа ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларига тўхталиб ўтилди. Эрон томони 2020-йилда ИҲТнинг Фан ва технологиялар бўйича Тошкент шаҳрида ўтказиладиган иккинчи саммитида ўзининг иштирок этишини тасдиқлади.

Томонлар ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларни ва Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказшни қўллаб-қувватлади.

Минтақавий масалалар бўйича фикр алмашиш чоғида “Мозори-шариф – Ҳирот” темир йўлини қуриш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди, Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ўмон транспорт коридори тўғрисидаги шартномани тўлақонли амалга оширишнинг минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлашда тутадиган муҳим аҳамияти қайд этилди.

Учрашувда туристик ва маданий-гуманитар алмашувлар кўламини ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Музокараларда Эрон Элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний иштирок этди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг