Ўзбекистон транспорт вазири Wizz Air билан парвозларни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазири Илҳом Махкамов Wizz Air авиакомпанияси бош директори Ёжеф Варади ҳамда Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёжеф Рожа билан музокаралар ўтказди.
Учрашувда Визз Аир авиакомпанияси томонидан Ўзбекистондан Европага ва Ўзбекистон орқали транзит ҳаво қатновлари географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Yojef Varadi Wizz Air Abu-Dhabi компанияси Тошкент – Абу-Даби – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни кўпайтириш, Наманган ва Урганч шаҳарлари билан авиақатновларни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида қўшма авиакомпания ташкил этиш истиқболларини маълум қилди.
Транспорт вазири И.Маҳкамов Wizz Air авиакомпаниясига Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва жорий йил охиригача Тошкент – Будапешт – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсни ташкил этишни таклиф қилди.