Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 16/04/2018 Ўзбекистон ТИВ раҳбари Аргeнтина элчисини қабул қилди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Аргeнтина элчисини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Аргентинанинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Рикардо Эрнесто Лагориони қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чогъида турли соҳалардаги Ўзбекистон-Аргентина мулоқотини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, БМТ ва унинг тузилмалари доирасидаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Элчи 2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги юқори даражали халқаро конферентсиянинг муваффақиятли ва конструктив натижалари билан Ўзбекистон томонини табриклади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг