Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Галимжан Койшибаев, ТИВ масъул котиби Анарбек Карашев билан музокаралар давомида давлатимиз раҳбарияти кўрсатмасига кўра Остона шаҳрида Ўзбекистон Элчихонаси биноси қурилиши ва Алмати шаҳридаги ҳозирги дипломатик миссия ўрнида Бош консулхона очилиши билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Мазкур масала Қозоғистон Республикаси Инвестициялар ва тараққиёт вазирлигининг Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ишлари бўйича қўмитасида, Ички ишлар вазирлигининг Миграция ишлари бўйича қўмитасида ва Остона шаҳри ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувларда ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон пойтахтидаги “ЭХПО – 2017” халқаро кўргазмасига ташриф буюрди ва Ўзбекистон экспозицияси билан танишди.