Валюта курслари 24/12/2024
$1 – 12902.00
UZS – 0.07%
€1 – 13428.40
UZS – 0.31%
₽1 – 127.60
UZS – 1.3%
Қидириш
Молия 03/08/2016 Ўзбекистон террорчиликни молиялаштириш хатари бўйича паст кўрсаткичли давлатлар қаторидан ўрин олди
Ўзбекистон террорчиликни молиялаштириш хатари бўйича паст кўрсаткичли давлатлар қаторидан ўрин олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон “пулни ювиш” ва террорчиликни молиялаштириш хатари бўйича Basel AML Index 2016 рейтинггида 101-ўринни эгаллади ва террорчиликни молиялаштириш хатари бўйича паст кўрсаткичли давлатлар қаторидан ўрин олди.

Мазкур рейтинг Базель бошқарув институти томонидан тузилганди. Бу ерда максимал баҳолаш коэффициенти 10 баллни ташкил этиб, кам балл - молиялаштириш хатари бўйича паст кўрсаткичли давлатларни англатади.

Рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистан 5,1 индекс билан 101-ўринни банд қилган. Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг зўр кўрсаткичга эга.

Қозоғистон рейтингда 71-ўринни эгаллаган, Қирғизистон 60-ўринда ва Тожикистон 3-ўринда.

Террорчиликни молиялаштириш хатари бўйича юқори кўрсаткичли давлатлар қаторидан қуйидаги мамлакатлар ўрин олди: Эрон (1-ўрин ва индекс 8,61), Афғонистон (2-ўрин ва индекс 8,51) ва Тожикистон (3-ўрин ва индекс 8,19).

Террорчиликни молиялаштириш хатари бўйича паст кўрсаткичли давлатлар қаторидан қуйидаги мамлакатлар ўрин олди: Финляндия (149-ўрин ва индекс 3,05), Литва (148-ўрин ва индекс 3,62) ҳамда Эстония (147-ўрин ва индекс 3,82).

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг