Ўзбекистон темир йўллари уч ойда 27 млн. тонна юк ташиди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–март ойларида умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти орқали 27 млн. тонна асосий турдаги юклар ташилди.
Юк ташиш ҳажми 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 0,8 млн. тоннага ошди, бу эса 3 фоиз ўсишни ташкил этади.