Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 01/04/2019 «Ўзбекистон темир йўллари» АЖда Ахборот-таҳлил медиа маркази очилди
«O'zbekiston temir yo'llari» AJda Axborot-tahlil media markazi ochildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Консептуал жиҳатдан янги моделдаги ахборот-таҳлилий кўмакни ташкиллаштириш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тизимидаги мавжуд Ахборот билан таъминлаш, жамоатчилик билан алоқалар ва тармоқ газетаси таҳриряти негизида Ахборот-таҳлилий медиа маркази ташкил этилди.

Мазкур Марказнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланди:

  1. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари билан ахборот таъминоти масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликнинг сифатини ошириш;
  2. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фаолиятига ҳамда бошқа долзарб масалаларга бағишланган брифинг, матбуот анжуман, давра суҳбат, медиатурларни ташкил этиш;
  3. Замонавий технологиялардан фойдаланилган ҳолда дунёдаги темир йўллар соҳасига оид сўнгги тенденциялар борасида ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш;
  4. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида ижтимоий сўровномаларни ташкиллаштириш, таклифларни жамлаш, қайта ишлаш ва кўриб чиқиш;
  5. Видео ва фотоматериалларни тайёрлаш ва жамоатчилиикка тақдим этиш, шу жумладан, глобал тармоқ (Интернет), оммавий ахборот воситалари ва бошқалар орқали.

Таъкидлаш жоизки, мазкур Марказ фаолиятида оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликни юқори даражада йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилади. Ахборот-таҳлил медиа маркази юқори малакали, соҳага оид билим, маълумот ва кўникмага эга бўлган ижодий мутахассисларини ўз ичига олади. шунингдек, Марказ негизида тармоқ «Темирё’лчи» газетаси ўз нашриётини давом этади.

Манба: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг