Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 09/04/2019 «Ўзбекистон темир йўллари» 2020 йилгача яна иккита Talgo сотиб олади
«O'zbekiston temir yo'llari» 2020 yilgacha yana ikkita Talgo sotib oladi

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Испаниянинг Patentes Talgo компанияси билан яна иккита тезюрар AVE 250 поездини сотиб олишга шартнома имзолади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 8 апрелда жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қарори лойиҳасида сўз боради.

Шартнома қиймати 57,5 млн еврони ташкил этади. Икки таркибдан ташқари, испан компанияси тўртта эконом-класс вагони, шунингдек депо учун ускуналарни ҳам етказиб беради.

Шартнома Испан компанияларини корпоратив интернационализация қилиш жамғармаси (FIEM) кредити ҳисобидан амалга оширилади. Амалга ошириш муддати — 2019−2021 йиллар.

Ҳозирда «Ўзбекистон темир йўллари» Afrosiyob номи остида Talgo AVE 250 поездидан фойдаланмоқда. Бугунги кунда Afrosiyob поезди Тошкент-Самарқанд, Тошкент-Шаҳрисабз ва Тошкент-Бухоро йўналишларида қатнамоқда.

Мамлакатдаги 4200 километрлик темир йўлларнинг 1500 километридан ортиқ қисми, шундан 900 километрга яқин қисми сўнгги етти йилда электрлаштирилган. Яқин йилларда яна 2000 километрга яқин темир йўлларни электрлаштириш режалаштирилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг