Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 21/06/2016 Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ШҲТ мамлакатлари вакиллари билан учрашди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ШҲТ мамлакатлари вакиллари билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 21-июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг мажлисида иштирок этаётган Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг мухтор вакиллари билан учрашди.

Учрашув давомида 23-июнда Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлайдиган ШҲТ Саммитига тайёргарлик билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Вазир ўз нутқида 2015-йилнинг июн ойидан буён Ўзбекистоннинг ШҲТда раислиги давридаги конструктив ва самарали фаолиятлари учун миллий координаторларга ва мажлиснинг барча иштирокчиларига миннатдорчилик билдирар экан ташкилот ва унинг барча институтлари фаолиятида Миллий координаторлар кенгашининг муҳим рол ўйнашини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг