Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 05/11/2021 «Ўзбекистон тараққиёти учун бевосита хорижий инвестицияларни жалб қилиш» – инвестициялар бўйича I бизнес форум
«Ўзбекистон тараққиёти учун бевосита хорижий инвестицияларни жалб қилиш» – инвестициялар бўйича I бизнес форум

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – «Boursa National», Alshall Consulting Kuwait ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида «Халқаро инвестициялар бўйича бизнес форум: Ўзбекистон тараққиёти учун бевосита хорижий инвестицияларни жалб қилиш» мавзуида I йиллик бизнес форум ўтказилди.

Самарқанд бизнес форуми инвестиция ва ривожланиш учун халқаро платформа вазифасини ўташи кутилмоқда. Форум инвестициялар ва ривожланишдаги муаммолар учун стратегия ва ечимларни ишлаб чиқади. Сармоя киритишда акционерларнинг жамоавий ҳаракатларини осонлаштиради. Шунингдек, инвестициялар билан боғлиқ сиёсатга таъсир қилиш, инвестиция муҳитини шакллантириш, бизнес ва сиёсат соҳасидаги халқаро ҳамда маҳаллий етакчилар билан алоқа ўрнатиш учун катта имконият яратади.

Самарқанд халқаро бизнес форумини ўтказишдан кўзланган асосий мақсадлар:

- потенциал инвесторлар ўртасида ўзаро муносабатни ва ҳамкорликни ривожлантириш;

- инвесторлар учун қулай муҳит яратиш, шу жумладан инвестицияларни рағбатлантириш соҳасидаги илғор йўналишларни ишлаб чиқиш;

- инвесторлар ўртасида ахборот тўплаш ва ахборот алмашиш тизимини мустаҳкамлаш;

- форс курфази кенгашига аъзо мамлакатларнинг сармояларни жалб қилиш бўйича тажрибаларини алмашиш;

- тегишли идораларга йўлланмалар орқали маҳаллий бизнес раҳбарларига ёрдам бериш;

- инвестицияларни рағбатлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун тегишли икки томонлама ва кўп томонлама агентликларга йўлланмалар орқали молиялаштириш ва бошқа ёрдамлардан фойдаланишни осонлаштириш.

Ушбу анжуман халқаро ҳамкор томонлар ўртасида пайдо бўлаётган инвестиция муаммоларини муҳокама қилиш учун очиқ ва инклюзив майдон вазифасини бажаради. Шунингдек, Форс курфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши (GCC-Gulf Cooperation Council) аъзо мамлакатларининг инвестиция сиёсати, корпоратив жавобгарлиги ва стандартларни белгилаш бўйича кенг кўламли тажрибалар билан ўртоқлашишга қаратилган бўлиб, GCCнинг инвесторлар ҳамжамияти билан узоқ йиллик муносабатларига асосланади.

Форумда элчилар, вазирлар, катта тажрибага эга бўлган маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар иштирок этади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг