Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 13/06/2016 Ўзбекистон шамол энергияси салоҳиятини ривожлантиришга етарли ресурсларга эга
Ўзбекистон шамол энергияси салоҳиятини ривожлантиришга етарли ресурсларга эга
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ушбу анжуман Ўзбекистонда мавжуд бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари имкониятларини инсон хизматига йўналтиришга қаратилган яна бир муҳим қадам деса бўлади. Халқаро тикланиш ва ривожланиш банки (Жаҳон Банки) томонидан қўллаб-қувватланган Талимаржон-Сўғдиёна 500 КВ электр тармоғини қуриш лойиҳаси томонидан олиб борилган ишларда “Ўзбекэнерго” актсиядорлик жамиятининг “Талимаржон иссиқлик электр стантсияси” унитар корхонаси ҳамда Германиянинг Intec-GOPA вa GEONET компаниялари қатнашишди.

Бир йил олдин бўлиб ўтган биринчи миллий анжуманда Ўзбекистонда мавжуд бўлган шамол энергияси Атласи тақдим этилган эди. Ушбу харита махсус моделлаштирувчи компютер дастурлари ёрдамида ишлаб чиқилган. Дастлабки консерватив таҳлил кўрсатишича мамлакатдаги шамол энергияси имкониятлари 520 минг МВт ўрнатилиши мумкин бўлган қувват ва бир миллиарддан ошиқ мегаватт-соат ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган энергияни ташкил этади.

Шамол атласига асосланган ҳолда «Ўзбекэнерго» АЖ томонидан иккита истиқболли ҳудуд аниқланган - булардан бири Навоий вилоятида ва иккинчиси Қорақалпоғистон Республикасида, яъни кўплаб саноатлар ривожланган минтақаларда жойлашган бўлиб, ушбу ҳудудларда шамол энергияси имкониятларини янада аниқроқ ўлчаш учун ишлар олиб боришга қарор қилинган. Ҳар икки ҳудудда ҳам узоқ муддатли сифатли шамол шартлари мавжуд бўлиб (Нукусда 60 минг МВт ва Зарафшонда 75 минг МВт) улар қулай жойлашгандирлар.

85 метр баландликдаги шамол тезлиги ва йўналишини, ҳаво зичлиги ва ҳароратини ўлчовчи асбоб ускуналар ўрнатилган метеорологик миноралар (мачталар) ўрнатилди. Олиб борилган ўлчаш натижалари сунъий йўлдош орқали серверга қўшимча таҳлил учун юборилган ва у эрда бўлажак инвестиция лойиҳаси учун шамол турбиналарининг энг оптимал қуввати ва потентсиал электр энергия ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган ҳажмни аниқлаш учун ишлатилди. Шамол турбиналари паркида фойдаланиш учун бозорда тайёр таклиф этиладиган саноат стандартига айланган шамол турбинаси ечимлари, яъни 100 метр узунликдаги ротор, 100 метр баландликда ўрнатиладиган, 3 МВт генератор (34 қурилма) йилига 102 МВт∙с ишлаб чиқарувчи ускуналар танланган.

Ҳар бир ҳудудда олиб борилган ўлчашлар натижалари қуйидагиларни кўрсатди: Нукус ҳудудида йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 326 миллион кВт∙с Зарафшон ҳудудида – 358 миллион кВт∙с. Ҳар икки ҳудудда ҳам қўшимча ўлчаш натижаларига асосланган ҳолда лойиҳани кенгайтириш учун улкан имкониятлар бор.

Анжуман жараёнида қатнашчилар шамол энергиясига тааллуқли замонавий лойиҳалар, асбоб-ускуналар ва молиялаштириш усуллари билан танишиб олдилар. Таниқли шамол турбиналари ишлаб чиқарувчилари – General Electric, Siemens вa Vestas компаниялари ўзларининг қуруқликда амалга оширилган шамол энергиясини ривожлантириш лойиҳалари ва турбина лойиҳалаштиришдаги янги технологиялари билан ўртоқлашишди.

Халқаро молия корпорацияси ва Глобал инфратузилма жамғармаси мутахассислари қатнашчиларга турли молиялаштириш схемалари, шу қаторда давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги, мустақил электр энергия ишлаб чиқариш, банкларга тақдим этилиши мумкин бўлган шамол энергиясини ривожлантириш лойиҳалари тўғрисида маълумот беришди. Анжуманда бўлиб ўтган мулоҳазалар натижасида Ўзбекистонда улкан шамол ресурслари мавжуд бўлиб тижорат нуқтаи-назаридан даромадли катта ҳажмдаги шамол паркларини ривожлантиришга имкониятлар бор деган қарор қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки “Талимаржон ИЭСда HL-500кВ Талимаржон ИЭС – Суғдиёна PS OTQ-500кВ қурилиши” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 110 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз (заём) битимини имзолаганлар (2011-йил 16-сентябрь). Лойиҳанинг техник ёрдам кўрсатиш компоненти доирасида қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, шу жумладан шамол энергияси салоҳиятини баҳолаш дастурининг кейинги ишлаб чиқилишига «Ўзбекэнерго» АЖга техник ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг