Ўзбекистон сармоя вазири Германия тараққиёт банки KfW делегацияси билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Германия тараққиёт банки KfW Банк Ижроия кенгаши аъзоси Кристина Лайбах бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида сув таъминоти, таълим, қишлоқ хўжалиги, муқобил энергетика, кимё ва фармацевтика саноати, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, инфратузилмани ривожлантириш каби соҳалардаги лойиҳаларнинг бориши муҳокама қилинди.
Эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида кейинги ҳамкорлик формати келишиб олинди.