Валюта курслари 12/03/2025
$1 – 12931.94
UZS – -0.06%
€1 – 14107.45
UZS – 0.37%
₽1 – 150.18
UZS – 3.13%
Қидириш
Маданият 06/03/2025 Ўзбекистон санъаткорлари камтарлик ва миллий қадриятларга ҳурмат билан ёндашишга чақирилди

Ўзбекистон санъаткорлари камтарлик ва миллий қадриятларга ҳурмат билан ёндашишга чақирилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда санъаткорлар камтарликка риоя қилиш ва динни тарғиб этмасликка чақирилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан ташкил этилган «Санъаткор одоби» йиғилишида муҳокама қилинди, деб хабар беради Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

Йиғилишда лицензия талабларига қатъий амал қилиш, концерт фаолиятида диний тарғиботга йўл қўймаслик, шунингдек, мамлакат Конституцияси ва қонунчилик нормаларига риоя этиш муҳимлиги таъкидланди.

Миллий қадриятлар, маънавият ва маданиятни асраш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ижодкорларга ёлғон ахборот, бўхтон ва миш-мишларни тарқатишдан воз кечиш, ҳамкасблар обрўсига путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилиш зарурлиги эслатиб ўтилди.

Санъаткорлар жамоат жойларида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, анъаналарга ҳурмат билан ёндашиш ва камтар ҳаёт тарзини тарғиб қилишга даъват этилди.

Шунингдек, қўшиқлар мазмуни, муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Ватанпарварлик ҳамда юртга бўлган муҳаббатни тараннум этувчи асарлар сонини ошириш зарурлиги ҳақида ҳам фикр юритилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг