Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 18/02/2022 Ўзбекистон — Россия:Тиббиётга замонавий бошқарув менежменти кенг татбиқ этилади
Ўзбекистон — Россия:Тиббиётга замонавий бошқарув менежменти кенг татбиқ этилади

Cоғлиқни сақлаш вазирлигида «Сколково» Москва бошқарув мактаби ректори Юрий Левин бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Мулоқот аввалида мазкур мактаб фаолияти ҳақида тайёрланган тақдимот намойиш этилди. Унда айтилганидек, «Сколково» Москва бошқарув мактаби МДҲдаги етакчи бизнес ўқув муассасаларидан бири. Европа менежментни ривожлантириш жамғармасининг халқаро аккредитациясига эга. 

Муассасадаги таълим тизими бизнеснинг барча ривожланиш босқичларини қамраб олади. Улар «бажариш орқали ўрганиш» тамойилига асосланган бўлиб, ўзида назария блоклари, амалий топшириқлар, лойиҳа иши ва халқаро модулларни жамлаган.

Учрашувда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими кадрларини «Сколково» Москва бошқарув мактабида ўқитиш ва мамлакатимизда ушбу мактаб филиалини очиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг