Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 13/10/2016 Ўзбекистон Россияга 260 млн. АҚШ доллари миқдоридаги енгил саноат маҳсулотларини етказиб берди
Ўзбекистон Россияга 260 млн. АҚШ доллари миқдоридаги енгил саноат маҳсулотларини етказиб берди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Россия Федерациясига 260 млн. АҚШ доллари миқдоридаги енгил саноат маҳсулотларини экспорт қилди. Бу ҳақда Россия Савдо ва саноат вазининг ўринбосари Виктор Евтухов хабар берди.

Виктор Евтухов раҳбарлигидаги Россия делегацияси XII Халқаро пахта ва текстил ярмаркасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Ташриф доирасида Россия делегацияси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ва Молия вазири Рустам Азимов билан учрашди.

Виктор Евтуховнинг қайд этишича, Ўзбекистон Россия Федерациясининг стратегик ҳамкори ҳисобланади. 2015-йил билан солиштирганда Ўзбекистондан Россияга енгил саноат маҳсулотларини етказиб бериш ҳажми ўртача 24,3 фоизга ўсди ва 2016-йилнинг ўтган 7 ойи давомида 260 млн. АҚШ долларидан ортиб кетди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг