Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 15/06/2022 Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Япония қурилиш тараққиёти маркази билан хамкорлик ўрнатди
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Япония қурилиш тараққиёти маркази билан хамкорлик ўрнатди

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги делегацияси Токиода Япония қурилиш тараққиёти маркази билан музокаралар ўтказди. Япония қурилиш тараққиёти марказининг президенти Кимихиро Хашимото билан ўтказилган музокараларда, Япониянинг кўп қаватли биноларни экспертиза қилиш, қурилишини баҳолаш, Японияда қурилишда қўлланиладиган 200 яқин стандартлар асосида республикадаги стандартларни ва бино кодларини қайта ишлаб чиқиш, хамда шу йўналишларда марказнинг мутахассиларини респбуликага жалб қилиш масалалари мухокама қилинди.

 

К.Хашимото Ўзбекистон тарафидан Япониянинг қурилиш соҳасидаги стандартларига билдирилаётган ишонч ва қизиқишни қуллаб қуватлади ва республикамизнинг кўп қаватли бинолари учун, зилзилага ёнғинга, офатларга қарши ва бошқа стандартларини қайта ишлаб чиқишда ёрдам беришда, Япония тажрибасини тадбиқ этиш учун тегишли мутахассиларни жалб қилишига розилик берди.

Бундан ташқари Япония қурилиш тараққиёти маркази томонидан республикада намуна сифатида Япониянинг стандартлари, мейёрлари, лойиҳаси ва талаблари асосида кўп қаватли бино қуриш таклифи маъқулланиб, тегишли хужжатларни экспертиза қилишда ёрдам беришини хам билдирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг