Жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 1-ноябрь куни Андижон вилояти ва Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашди.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 1-ноябрь куни Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 1-ноябрь куни Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар учрашувларда нутқ сўзлашди ва ўзларининг сайловолди дастурларида белгиланган асосий йўналишлар ҳақида батафсил тўхталишди.
Эслатиб ўтамиз, 2016-йилнинг 4-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.