Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташриф Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Россия Федерацияси Федерал Ғазна ўртасида тузилган «Техник ҳамкорлик меморандуми ва 2018 йилги ҳамкорлик режаси» доирасида амалга оширилди.
Ўзбекистон делегацияси Россиянинг Федерал Ғазнанинг расмий вакиллари билан учрашув ўтказди.
Томонлар Россиянинг ғазначилигида ички назорат, аудит ва давлат молиявий назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.
Россия томони Федерал Ғазна таркибида ички назорат ва аудитни ташкил этишнинг ўзига хос хусусияти ҳақида тақдимот ўтказди. Аудит ва назорат фаолиятини бошқаришнинг хавф-хатарли ёндошувини услубият ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.