Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Иқтисод 17/11/2024 Ўзбекистон Республикаси Кимберли жараёнинг сертификатлаштириш схемасига қўшилди

Ўзбекистон Республикаси Кимберли жараёнинг сертификатлаштириш схемасига қўшилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 5-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси “Осиё ва Тинч океани минтақасида трансчегаравий қоғозсиз савдони соддалаштириш тўғрисидаги ҳадли битим”нинг расмий аъзосига айланди.

Битимнинг 19-моддаси қоидаларидан келиб чиқиб, ушбу ҳужжат Ўзбекистон учун 2025-йил 3-февралдан бошлаб кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг “Осиё ва Тинч океани минтақасида трансчегаравий қоғозсиз савдони соддалаштириш тўғрисидаги ҳадли битим”га қўшилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 7-сентабрдаги ПҚ–316-сон “Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Маълумот учун: Осиё ва Тинч океани минтақасида трансчегаравий қоғозсиз савдони соддалаштириш тўғрисидаги ҳадли битим 2016-йил 19-майда БМТнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича иқтисодий-ижтимоий комиссияси (ЭСCАП) томонидан қабул қилинган кўп томонлама халқаро ҳужжат ҳисобланади.

Ушбу Ҳадли битимнинг асосий мақсади электрон шаклдаги савдо ҳужжатлари ва маълумотларини ўзаро тан олиш ва алмашиш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, миллий ва субминтақавий тизимларнинг оператсион мувофиқлигини оширишга кўмаклашиш орқали қоғозсиз трансчегаравий савдони ривожлантиришга кўмаклашиш ҳисобланади.

Мазкур ҳужжат 2021-йил 20-февралдан амал қилиб келаётган бўлиб, бугунги кунда, Ҳадли битимга жами 14 та мамлакат расман қўшилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг ушбу ҳужжатга қўшилиши мамлакатнинг қоғозсиз савдо халқаро тизимига интегратсиялашуви ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги ҳамкор давлатлар билан экспорт-импорт оператцияларини жадаллаштириш ва соддалаштиришга хизмат қилади.

Инвеститсиялар, саноат ва савдо вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг