Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 17/10/2016 Ўзбекистон раҳбари БМТнинг янги сайланган бош котибини табриклади
Ўзбекистон раҳбари БМТнинг янги сайланган бош котибини табриклади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Антониу Гутерришни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби этиб сайланганлиги муносабати билан табриклади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Давлат раҳбари ўз мактубида Ўзбекистон БМТни бутун жаҳон тинчлиги ва барқарорлигини сақлаш, халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг кўплаб мураккаб муаммоларини ҳал этиш, изчил ривожланишни таъминлаш ва экологияни ҳимоя қилишдаги универсал халқаро тузилма деб ҳисоблашини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев БМТга аъзо давлатларда барқарор ва кенг кўламли ривожланиш бўйича ташкилотга юклатилган вазифаларни амалга оширишда Антониу Гутерришни қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди ҳамда ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг