Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ўз қуролли кучларининг жанговар ва маънавий салоҳиятини мустаҳкамлаш ниятида. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 20-ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сўзлаган нутқида келгуси беш йилга мўлжалланган устувор вазифаларни айтиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари мураккаб ва беқарор глобал вазиятда мамлакатимиз мустақиллиги, осойишта ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш асосий вазифа эканини алоҳида таъкидлади.
Президентнинг сўзларига кўра, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар самарадорлиги ва маънавиятини ошириш борасидаги ишларни давом эттириш муҳим.
Ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур: Мамлакатимиз хавфсизлиги, юртимиз мудофааси нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, балки Ўзбекистонни ўзи учун она Ватан деб биладиган барча инсонларнинг муқаддас бурчидир. Бунинг учун ягона Ватан, кўп миллатли ягона аҳил оила туйғуси ҳар биримизнинг қалбимиз, юрагимиздан чуқур жой олиши лозим”, деди Шавкат Мирзиёев.