Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 23/02/2019 Ўзбекистон Қозоғистонга кийим етказиб беришда Хитойдан ўзиб кетди
Ўзбекистон Қозоғистонга кийим етказиб беришда Хитойдан ўзиб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Қозоғистондаги кийим-кечак импорти бўйича биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда  “LS сайти маълум қилмоқда. 2018 йилда қўшни мамлакат $ 512,3 миллион 34,5 минг тонна кийим-кечак импорт қилди. Унинг ҳажми 4,9% га пасайиб, маблағ эса 5,5%га ошди.

Кийим-кечакларнинг аксарият қисми Ўзбекистондан келган ($ 10,1 минг тонна, 18,4 млн), 2017 йилда Хитой кийим етказиб бериш бўйича етакчилик қилган эди. Шу билан бирга, Ўзбекистон кийимлари Хитойникига нисбатан бир неча маротаба арзонроқдир, чунки Хитой, ҳажм жиҳатидан камроқ кийим еттказиб берган (8,5 минг тонна) бўлса-да, маблағ жиҳатдан эса $ 83,5 миллион ташкил этди.

Россия йил давомида 6,2 минг тонна ($ 158,2 млн), Туркия — 4,6 минг тонна ($ 98,5 млн), Бангладеш — 1,9 минг тонна ($ 42,9 млн), Қирғизистон — 1 минг тонна ($ 3 млн), Эрон — 228,7 тонна ($ 133,9 минг) маҳсулот етказиб берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг