Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 27/12/2022 Ўзбекистон-Қозоғистон: иттифоқчилик сари йўл
Ўзбекистон-Қозоғистон: иттифоқчилик сари йўл

Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида Шавкат Мирзиёев ва Қасим Жомарт Тоқаев ўзбек ва қозоқ муносабатлари тарихида янги босқич бошлайдиган ҳужжатлар қабул қилишди.

иттифоқчилик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида ва Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида шартномалар имзоланди.

ушбу ҳужжатларнинг имзоланиши икки давлат муносабатларининг сифат жиҳатидан янги босқичига ўтганининг аниқ кўрсаткичидир.

Козогистон ва Узбекистон муносабатларининг тарихига бир назар ташасек, икки давлат

ҳар доим умумий чегара ва умумий тарих нуқтаи назаридан бир-бири билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келган. Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йил 23 ноябрда ўрнатилди.

Ўшандан бери уларнинг алокалари

– сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва барча

соҳаларда ривожланиб келмокда. Мамлакатлар ҳукумат ва бошқа юкори даражаларда фаол ҳамкорлик қилдилар.

Бу ерда битта нарсаг алохида эътибор бериш керак: Этномаданий ва лингвистик яқинликдан ташқари, география ва геосиёсат катта аҳамиятга эга. Геосиёсий турбулентлик шароитида Қозоғистон ва Ўзбекистон – Марказий Осиё минтақасидаги энг барқарор иқтисодиёт

эга– демак йулимиз бир ва

бу бизга маълум вазифаларни юклайди. яъни, икки халқнинг янада яқинлашишга бўлган ўзаро истагини янада ривожлантириш.

Бизнин мухтарам Президентимиз айтгандек:

Бизнинг тақдиримиз ва келажагимиз умумий”

Ушбу ташрифда эришилган келишувларнинг аҳамияти бўйича икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очган тарихий воқеа бўлди.

Бугунги анжуман ушбу ташриф якунларига яъни икки давлатнинг

Ривожланиш истиқболлари, стратегик шериклик ва иттифоқчиликка масалаларига бағишланган.

1 сессия: Ўзбекистон-Қозоғистон: замонавий глобал ва минтақавий тенденциялар шароитида сиёсий мулоқот масалалари

2 сессия: Иқтисодиёт, транспорт, энергетика ва сув ресурслари соҳаларида

хамкорликнинг янги стратегик истиқболлари

Анжуман қатнашчилари:

Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти

Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги ташқи сиёсат тадқиқотлари институти

Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти жамғармаси ҳузуридаги жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти 

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг